Янги Гвинея оролининг Индонезия жойлашган ғарбий қисмида 26 апрель, сешанба куни 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, ер силкинишларининг эпимаркази Жайапура шаҳридан 210 километр жанубда ва Тана Мера аҳоли пунктидан 180 километр шимолда, унинг ўчоғи эса 46,6 километр чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)