Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўминжон Абдуллаев Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилаётган лицензион турнирда Рио–2016 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 22 апрель куни -130 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган Мўминжон Абдуллаев Рио–2016 ўйинларининг йўлланмаси учун болгариялик Милослав Митодиевга қарши баҳс юритди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик спортчилар томонидан Рио–2016 ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 69 тага етди. Шундан 25 таси паралимпиячиларга тегишли.
Аввалроқ Улан-Батор шаҳридаги лицензион турнирда -59 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Елмурат Тасмурадов бронза медали ва Рио–2016 ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)