Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия президенти Дилма Руссефф унга нисбатан импичмент жараёни давлат тўнтарилишининг барча белгиларига эга эканлигини айтди. Бу ҳақда у БМТда сўзлаган нутқидан сўнг журналистларга маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: «Abnews.ru»

Фото: «Abnews.ru»

У, шунингдек, импичмент ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслигини айтди. Сиёсатчи ўзининг БМТдаги нутқида мамлакати «жиддий вазият»ни бошдан кечираётганини таъкидлади.

«Ўз нутқимни ҳозир Бразилияда кузатилаётган жиддий вазиятни тилга олмасдан якунлай олмайман. Бироқ одамларимиз ҳар қандай муваффақиятсизликни бартараф эта олишига шубҳа қилмайман», — дея аниқлик киритди Руссефф.

Сиёсатчининг қайд этишича, хорижлик етакчилар уни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат парламенти қуйи палатаси депутатлари Дилма Руссеффни Бразилия президенти лавозимидан четлатишни ёқлаб овоз берганди. Якуний қарор юқори палата сенаторлари томонидан қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади