Англия Премьер-лигаси 35-тури илк ўйинида «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Сток Сити»га қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Фернандо ҳисобни очди. 43-дақиқада Серхио Агуэро пенальтидан гол киритиб, «Манчестер Сити» устунлигини оширди – 2:0. Жамоалар айнан шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимда Ихеаначо 64 ва 74-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Манчестер Сити»нинг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Мазкур ғалабадан сўнг Мануэль Пеллегрини жамоаси очколари сонини 64 тага етказиб, ҳозирча учинчи поғонага кўтарилди. Марк Хьюз шогирдлари 47 очко билан 9-ўринда қолиб кетди.
Англия Премьер-лигаси, 35-тур
«Манчестер Сити» – «Сток Сити» 4:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 35 Фернандо, 2:0 – 43, пенальти Агуэро, 3:0 – 64 Ихеаначо, 4:0 – 74 Ихеаначо.«Манчестер Сити» – Харт, Отаменди, Коларов, Сабалета, Мангаля, Навас, Фернандо (Демичелис, 72), Туре, Силва (Делф, 57), Ихеаначо, Агуэро (Бони, 65).
«Сток Сити» – Гивен (Хаугор, 46), Шоукросс, Муньеса, Бардсли, Волльшайд, Имбула, Уэлан, Арнаутович (Адам, 75), Кэмерон, Диуф, Хоселу.
Изоҳ (0)