22 апрель, жума куни Ироқ пойтахти Бағдоддаги шиа масжидида худкуш террорчи томонидан портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хавфсизлик хизмати вакилларининг маълумот беришича, қўпорувчилик ҳаракати оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир неча ўн киши яраланди.
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)