Европа комиссияси АҚШнинг Google корпорациясини мобил телефонлар учун операцион тизимлар бозоридаги етакчи мавқеини суиистеъмол қилишда ва Android дастурий таъминотида ишлайдиган қурилмаларга ўз дастурларини мажбурий ўрнатиш билан рақобат принципларини бузишда расман айблади. Комиссиянинг бу борадаги билдиришномаси бугун, 20 апрель куни корпорацияга йўлланди, деб хабар беради «Ведомости».
Бу борадаги текширувлар бир йил муқаддам бошланган эди. 18 апрель куни ЕИ аксилмонополия қўмитаси раҳбари Маргрет Вестагер ишнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. Жумладан, Google монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун Европа Иттифоқида 7,4 миллиард доллар миқдоридаги жаримага тортилиши мумкинлиги айтилди.
Компания ишлаб чиқарувчиларга Android операцион тизимида ишлайдиган ускуналарга Google дастурларини олдиндан ўрнатишни мажбурий этиб белгилагани Еврокомиссиянинг эътирозларига сабаб бўлди.
Регулятор идоранинг фикрича, Google дастурлари Android операцион тизими билан бевосита боғлиқ эмас.
Изоҳ (0)