Apple компанияси янгиланган MacBook 12’ни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У олтинчи авлод Intel Core М процессори, янада тезроқ ишлайдиган тезкор хотира, шунингдек, янги «пушти тилларанг» тусидаги корпусга эга бўлди.
Янгиланган MacBook 1,1 ГГц ёки 1,3 ГГц частотали олтинчи авлод Intel Core М икки ядроли процессорлари билан жиҳозланади. Ноутбук, шунингдек, 1866 МГц частотали тезкор хотира ва янада тезроқ ишлайдиган флеш-хотирага эга бўлди.
Янги процессор туфайли, компания автоном ишлаш вақтини узайтиришга муваффақ бўлди. Энди MacBook Wi-Fi билан ишлаганда 10 соатгача, iTunes орқали фильм кўрганда 11 соатгача ишлаб бериши мумкин.
MacBook Air 13’га ҳам кичик янгиланма киритилди: энди у фақат 8 гигабайтлик тезкор хотирали версияда чиқарилади. MacBook Air 11 4 Гб тезкор хотирали версияда сотилишда давом этади.
Изоҳ (0)