Россиянинг Сергиев Посад шаҳрида машҳур спортчи, пауэрлифтинг бўйича чемпион, тадбиркор Вадим Пчёлкин ўлдириб кетилди. 45 ёшли Пчёлкинни фитнес-клуб остонасида отиб кетишди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар беради.
Фожиа Птицеградский кўчасида юз берганлиги маълум қилинмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, 19 апрель куни 15:45 да кўчадан автомобилда ўтаётган икки ниқобли шахс спортчига қарата Макаров тўппончасидан ўқ узган.
Ўқ узилган масофа (15 метр) ва ўқлар Пчёлкиннинг бошига текканлиги машинада профессионал киллерлар бўлганлигидан далолат беради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу шубҳасиз буюртма қотиллик эканлигини таъкидламоқда.
Баъзи маълумотларга қараганда, Пчёлкин жиноий тўдага аъзо бўлган. Тахминлардан бирига кўра, маҳаллий жиноий тўдаларнинг савдо маркази учун кураши қотилликнинг сабаби бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)