Ҳиндистон пойтахтида ўтган кеча, 18 апрель куни газ баллонининг портлаб кетиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди. Бу ҳақда, Нью-Дели полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маиший газ баллони шаҳарнинг шарқий қисмидаги Ганди Нагар туманида 18 апрель куни тунда портлаб кетган. Портлаш оқибатида иккита турар-жой биноси қулаб кетган ва ёнғин қўшни биноларга ҳам ўтган.
Еттита ўт ўчириш жамоаси тўрт соатдан сўнг ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)