Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония Бош вазири Шиндзо Абэга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Кюсю оролида содир бўлган биринчи зилзила оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)