Футбол бўйича Испания Ла Лигасида Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб бораётган «Сельта» ва «Атлетик» клублари 33-тур доирасида майдонга тушди.
Вигонинг «Сельта» клуби ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилиб, кутилмаганда 2 очко йўқотди. Қайд этиш керак, Эдуардо Бериссо жамоаси «Бетис» майдонида ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
«Сельта»нинг очко йўқотишидан унумли фойдаланган ва Европа Лигаси ярим финалига йўл ола билмаган «Атлетик» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. Бу йўлда Бильбао клуби «Малага» майдонидан ғалаба билан қайтди.
33-турдан кейин «Атлетик» 54, «Сельта» 53 очко билан 5—6-ўринлардан жой олган. 48 очкоси бор «Севилья» 17 апрель куни «Депортиво»ни қабул қилади. Ла Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турган «Вильярреал» ҳисобида 60 очко мавжуд.
Испания Ла Лигаси 33-тур беллашувлари 16 апрель, жума
«Лас-Пальмас» — «Спортинг» 1:1
Голлар: Педро Бигас, 3 (1:0). Хони, 48 (1:1).«Эйбар» — «Реал Сосьедад» 2:1
Голлар: Давид Сурутуса, 7 (0:1). Серхи Энрих, 32 (1:1). Гонсало Эскаланте, 58 (2:1).«Сельта» — «Бетис» 1:1
Голлар: Альфред Ндиае, 24 (0:1). Пабло Эрнандес, 78 (1:1).17 апрель, якшанба
Изоҳ (0)