Ўзбек миллий академик драма театри актёри Ҳамид Тошпўлатов «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида баъзи ёш актёр-актрисаларни танқид остига олди.
«Бугунги ёш актёр-актрисаларнинг айримларидан хафа бўлиб кетаман. Институтни тамомлади, диплом олдими, тамом, ўзини актёр ҳисоблайди. Ёки театрга ишга олишдими, ҳаволаниб кетади. Саҳнага меҳр қўйиш деган тушунчаларни билишмайди», — деди таниқли актёр.
«Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова каби устозларимиз ҳалигача ролга тайёргарлик кўради. Спектакл соат 11:00 да бўлса, улар соат 9:00 да келиб, образга киришишади. Буни кўп бор кузатганман. Ёшларимиз шундай қилишадими? Йўқ!», — дея қўшимча қилди Ҳамид Тошпўлатов.
Изоҳ (0)