Таниқли ёзувчи Тоҳир Малик ёмон кайфиятни енгиш борасидаги ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Ziyouz.uz» хабар бермоқда.
«Мен ёмон кайфиятни енгишга ҳаракат қиламан. Кўнглим оғриган пайтда телевизордаги яхши нарсаларни ҳам кўргим келмайди. Шунда ашулачиларнинг клипларини кўраман. Ҳа, айнан кўраман», — деди таниқли ёзувчи.
«Овозларини ўчириб қўяман. Чунки ашулаларининг сўзларини эшицам, тепа сочим тикка бўлади. Овозни ўчириб, уларнинг ҳаракатларини кўрсам кулгим келади. Сиз ҳам бир тажриба қилиб кўринг», — деди Тоҳир Малик.
«Баъзиларида худди ҳайвонот боғида очиқ эшиклар куни ўтказилаётганга ўхшайди. Баъзи ашулачиларнинг қорни бураб оғрияпти-ю, ҳожатхона эшиги олдида навбат кутиб қийналаётганга ўхшайди... Мен овози ўчирилган клипларга ‘Жиннихонадан репортаж’, деб ном қўйганман», — дея қўшимча қилди Тоҳир Малик.
Изоҳ (0)