Хонанда Зиёда ўғлини алдашга мажбур бўлаётганидан хафа эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар берди.
«Фаолиятим сабаб, ўғлим олдида кўпинча хижолат бўлиб қоламан. Яъни, тўй-ҳашамга кетиш пайтимизни яхши билиб қолган. ‘Ойижон, мени ташлаб кетиб қолманг! Бирга ўйнаймиз’, деганида: ‘Хўп-хўп’, деб чалғитиб, билинтирмай уйдан чиқиб кетамиз», — дейди хонанда.
«Ана шундай ҳолда уни алдаганимдан, ‘кетмайман’ деб ваъда бериб, ваъдамни бажармаганимдан хафа бўламан», — дея қўшимча қилди хонанда Зиёда.
Маълумот учун, хонанда Зиёданинг ўғли Комрон 2013 йил 23 октябрь куни туғилган.
Изоҳ (0)