Маълум вақт давом этган ижодий танаффусдан сўнг яна шоу-бизнесга қайтган Шаҳриёр рэпер «Бекажон» газетасига интервью берди. Хонанда интервью давомида уни «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати кашф этгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.
— Кўпчилик Сизни «Камолот» ЁИҲ кашф этган, дейди. Шу гап ростми?— Йўқ. Ҳар доим бу ташкилотнинг тадбирларида қатнашиб юрардим. Лекин мени юзага чиқарган — «Севимли ижрочи» лойиҳасидир. 2002 йилдан Самарқанд «Ёшлар маркази» қошидаги шу лойиҳада қатнаша бошлаганман. Ижодимдаги илк қадамларимни ўша ерда қўйганман.
Хонанданинг маълум қилишича, 2005 йили Самарқандда бўлиб ўтган «Реп фестивали»дан сўнг, «Тарона» компанияси билан шартнома имзолаган. Кейинчалик, шартнома муддати якунига етганидан сўнг, «Тарона»дан кетиб, ҳозирда мустақил ижод қилишга киришган.
Изоҳ (0)