Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 30-турида «Боруссия Дортмунд» йирик ғалабага эришди. Европа Лигаси ярим финал йўлланмасини Ливерпулда бой берган клуб, «Гамбург» дарвозасини уч бор ишғол қилди.
Мазкур беллашувда Генрих Мхитарян, Марко Ройс каби футболчилар майдонга тушмади. Пьер-Эмерик Обамеянг эса учрашувга захирадан қўшилди.
Бу ғалабадан кейин Дортмунд клубининг очколари 71 тага етди. Мавсум якунига 4 та тур қолганида «Бавария» 78 очкога эга. Келаси турни «Бавария» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турган «Герта» майдонида ўтказса, «Боруссия Дортмунд» Штутгартга ташриф буюради.
17 апрель санасидан жой олган яна битта ўйинда «Кёльн» иродали ғалабага эришди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Майнц» майдонига ташриф буюрган жамоа, 2 та гол фарқи билан ортда қолишига қарамай, якунда 3 та гол уришга эришди.«Майнц» 30-турдан кейин 6-ўринда қайд этилган. «Кёльн» эса 37 очко билан 10-поғонага кўтарилди.
Германия Бундеслигаси 30-тур беллашуви 17 апрель, якшанба
Изоҳ (0)