АҚШнинг Стэнфорд университети аспиранти Эд Кинг фойдаланувчи АҚШ президенти Барак Обамани исталган жумлани талаффуз қилишга мажбур қилувчи Talk Obama To Me сайтини яратди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар беради.
Сайтга кирганда фойдаланувчига махсус ойначага исталган жумлани киритиш таклиф этилади. Сўзларни рус тилида киритиб бўлмайди, инглиз тилида соддароқ жумлалар тузган маъқул.
Talk тугмаси босилгандан кейин Обаманинг турли чиқишларига асосланган видеожамланма акс этади. Бунда ҳар бир сўз учун алоҳида лавҳа намойиш этилади. Шу тарзда бутун жумла пайдо бўлади.
Агар дастурга мавжуд бўлмаган сўзлар ёки турли исмлар (ҳатто «Vladimir Putin») киритилса, у ҳар бир ҳарфга алоҳида ишлов беради ва гап «узуқ-юлуқ» бўлиб эшитилади.
Лойиҳа яратувчиси тизим «ўлдириш» ёки «таҳдид қилиш» каби шубҳали сўзларни четлаб ўтишини олдиндан ўйлаб чиққан. Шунинг учун Обама бу каби жумлаларни тузмайди.
Изоҳ (0)