15 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Японияда 2011 йилдан бери энг кучли зилзила рўй берди. Зилзила оқибатлари билан алоҳида фотогалереяда танишиш мумкин.
2. Пан Ги Мун: Ироқ ва Сурияда ИШИД сафида бутун дунёдан 30 мингдан ортиқ одам жанг қилмоқда. Пан Ги Мун айрим давлатлар ҳукуматлари томонидан террорчиларнинг қўллаб-қувватланиши муаммосини ҳал этишга чақирди.
3. Испания саноат вазири «Панама архиви» туфайли истеъфога чиқди. Вазир қонунга зид фаолият билан шуғуллангани ҳақидаги айбловларни рад этади.
4. Жеймс Кэмерон «Аватар»нинг яна 4 та қисмини суратга олади. «Бу мураккаб ва қизиқарли дунёда намоён бўладиган эпик сага бўлади», — деди режиссёр.
5. Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финал жуфтликлари аниқланди. Бундан ташқари, Европа Лигаси ярим финалига ҳам қуръа ташланди.
Изоҳ (0)