Хитойнинг Чэнгуань муниципал полицияси ходимлари бозорда ноқонуний савдо-сотиқ қилаётган аёлни қувиб юбормоқчи бўлди. Бироқ унга ҳимоячи топилди — аёлнинг набираси полициячиларнинг ўзини қува бошлади, деб хабар беради Meduza.
Болакай қўлидаги узун темир қувур билан ўқталиб, «кетинглар, бувимга тегманганлар!» дея қичқира бошлади. Полициячилардан бири болакайни тинчлантириб, диванга ўтқазмоқчи бўлди, бироқ митти ҳимоячи уни ҳам қувиб юборди.
Видео Хитойнинг Weibo микроблоглар сервисида оммалашиб кетди. Кўпчилик фойдаланувчилар болага қойил қолиб, уни ажойиб келажак кутаётганлигини башорат қилса, айримлар Чэнгуань полицияси буви ва набирани тинч қўйган ёки йўқлигидан ташвишланди.
https://youtu.be/1hNe29Z4s2w
Изоҳ (0)