Эрондаги 12 вилоятда жойлашган 126 шаҳарга кенг кўламли тошқинлар ёпирилди. Бу ҳақда Қизил ярим ойнинг мамлакатдаги бўлими матбуот котиби Мустафо Муртазовий маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Унинг билдиришича, тўхтамаётган кучли ёмғирлар туфайли келиб чиққан тошқинлар оқибатида кўплаб шаҳарлар ташқи дунёдан узилиб қолган. Қутқарув хизмати табиий офатдан жабрланганларга ёрдам беришга тўлиқ тайёр бўлиб, ҳозиргача 5 мингдан зиёд кишига шундай кўмак кўрсатилган.
Изоҳ (0)