Испания саноат, энергетика ва туризм вазири вазифасини бажарувчи Хосе Мануэль Сориа офшорлар билан боғлиқ шов-шув туфайли истеъфога чиқишини эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Сориа таъкидлашича, у қонунга зид фаолият билан шуғуллангани ҳақидаги айбловларни рад этади, аммо у умумий сайловлар арафасида ўз партиясига зарар етмаслиги учун лавозимини тарк этиши керак деб ҳисоблайди.
Хосе Мануэль Сориа «Панама архиви» — Панаманинг офшорлар билан шуғулланадиган Mossack Fonseca компанияси ҳужжатларида тилга олинади. Ҳужжатлар Сориа Панама ва Жерсидаги офшор компаниялари билан алоқадорлигидан дарак беради.
Изоҳ (0)