Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Заркент қўрғонида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида маълум қилган, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини ўз уйи олдида қаровсиз қолдиргани оқибатида, автомобиль олиб қочилган.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашина Гужумсой маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу туманда яшовчи 16 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
«Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)