13 апрель, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Тошкентга «Стандартлаштиришда фарқларнинг олдини олиш» минтақавий форумида иштирок этиш учун келган Халқаро электр алоқа иттифоқи электр алоқани стандартлаштириш бюроси директори Ли Че Суб билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашув чоғида бюро билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, Ўзбекистондаги тармоқ олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан мутахассислар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот имкониятларини ривожлантиришдаги шериклик масалалари муҳокама қилинди. Ташкилотнинг IoT («Буюмлар интернети»), Smart City («Ақлли шаҳар») каби замонавий инфокоммуникация технологияларида фойдаланиш учун стандартлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистонда АКТ соҳасида стандартлаштириш бўйича бюронинг етакчи экспертлари ва бошқа хорижий шериклар иштирокида семинар ҳамда тренинглар ўтказиш тўғрисида келишиб олди.
Изоҳ (0)