Тошкентнинг Сирғали туманида яшовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ФҲДЁ идорасига никоҳ ва чақалоқни рўйхатдан ўтказиш учун электрон буюртма бериши мумкин. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Давлат портали орқали ариза бериш учун фуқаро унда рўйхатдан ўтиши ва керакли барча ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг янги хизматлари моҳиятан электрон навбатга туришдан иборат.
Портал орқали тушган ариза ФҲДЁ ходимлари томонидан бир иш кунида кўриб чиқилади ва аризачининг электрон почтасига идора раҳбари қабул қиладиган вақт ва жой ҳақидаги билдиришнома юборилади. Билдиришномани олгандан сўнг аризачи ФҲДЁга ҳужжатлар асли билан шахсан учраши ва давлат божини тўлаши зарур.
Изоҳ (0)