13 апрель, чоршанба куни Тошкентда Хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби V. Маҳмудов Қозоғистон Республикаси президенти ёрдамчиси — Хавфсизлик кенгаши котиби Н. Эрмекбаев билан билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг ҳозирги раислиги ва Тошкент шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилиши давомида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар кўп томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кутилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)