12 апрель, сешанбага ўтар кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ҳарбий госпиталда икки нафар ҳамширанинг жасади топилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Уларни ўлдирганликда гумон қилинаётган уч нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, Можайский номли ҳарбий-космик академия талабаси қидирилмоқда.
«Ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар қидирувини олиб бормоқда. Улар госпиталнинг психиатрия бўлими беморлари бўлган», — дея маълум қилди округ матбуот хизмати.
Изоҳ (0)