Непалда одам тўла автобус 300 метр чуқурликка тушиб кетди. Бунинг оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, транспорт воситаси Котанг туманидан мамлакат пойтахти Катмандуга кетаётган эди. Полиция вакилларининг таъкидлашича, автобусда 40 дан ортиқ одам бўлган. Ҳозирги пайтда барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Тегишли идоралар ҳодиса сабабларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)