Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ва унинг қизи Мадина Мумтоз «Нур Раъно» номли икки гўзаллик салони очди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» нашри хабар бермоқда.
Раъно Ярашеванинг сўзларига кўра, анча уринган, кўриниши эскирган гўзаллик салони буткул янги ҳолатга келтирилган.
Хабар беришларича, гўзаллик салонининг илк мижозлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Зиёда Қобулова, шунингдек, хонанда Фаррух Аҳмедов бўлди.
Бундан аввал актриса Зарина Низомиддинова, хонандалар Манзура ва Лола Йўлдошева шахсий бизнесини йўлга қўйган эди. Шунингдек, хонанда Мавлуда Асалхўжаева ресторан очган, Муниса Ризаева эса либослар дўконини ишга туширган.
Изоҳ (0)