Adika production студияси «Менинг бегонам» фильмининг расмий трейлерини эълон қилди, деб ёзади «1News.uz». Қозоғистонда маҳаллий актёрлар иштирокида суратга олинган ушбу картинага ўзбекистонлик Ёдгор Носиров ва Бобур Йўлдошев режиссёрлик қилди.
Фильм аэропортда жомадонлари алмашиб кетган, охир-оқибат эса бир-бирига кўнгил қўйган йигит ва қиз ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш ишлари Олмаота шаҳрида ва Чарин каньонида бўлиб ўтди.
«Менинг бегонам» Россия ва Ўзбекистондаги халқаро кинофестивалларда намойиш этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)