Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов вафот этди. Бу ҳақда актриса Гавҳар Шарипова ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берди, деб ёзади «Даракчи.uz».
«Kino-Teatr.ru» маълумотларига кўра, Бахтиёр Қосимов 1953 йилда актёр ва режиссёр Неъмат Қосимов ҳамда ўқитувчи Сара Қосимовалар оиласида дунёга келган.
У 30 дан ортиқ фильмларда рол ўйнаган. Улар орасида «Тўйлар муборак» (1978), «Ёдгор» (2003), «Ўзимдан ўзимгача» (2009), «Аросат» (2009), «Уқубат» (2009), «Жасур» (2011), «Паризод» (2012), «Сардор-3» (2012), «Боғ» (2013), «Гумроҳлар» (2014), «Фарёд 2» (2014) ва «Ҳаётда…» (2015) каби машҳур фильмлар бор.
Изоҳ (0)