4 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўз фан клуби аъзолари билан учрашди ва уларнинг саволларига жавоб берди. Интервью чоғида берилган саволлар ва Райҳоннинг жавобларини «Дарё» мухбири ва Райҳоннинг мухлиси Улуғбек Худойберганов ёзма шаклда тақдим этди.
Учрашувда Райҳон сўнгги йилларда Мустақиллик ва Наврўз байрами тадбирларида кўриниш бермаётгани сабабини тушунтирди.
«Нима ҳам дейишим мумкин? Ҳар йили буни хоҳлайман, аммо менинг қўшиқларим формати давлат тадбирларига унчалик ҳам мос келмас экан. Агарда таклиф этишса, албатта бу тадбирларда иштирок этишни хоҳлардим», — дея таъкидлади хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда кўнгли бўшлиги учун депутат бўла олмаслигини таъкидлаган эди.
Шунингдек, қўшиқчи фан-клуб билан учрашув давомида Москвага шахсий сабабларга кўра сафар уюштиргани, кинодан узоқлашиб кетгани, аммо яхши сценарий чиқса, ўйлаб кўришини, бу йил дам олишга Анталияга эмас, бошқа шаҳарга боришини маълум қилди.
Изоҳ (0)