Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-туридан жой олган «Насаф» — «Ал-Жаиш» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сабри Лямуши матбуот анжуманида иштирок этди, деб ёзади «Championat.asia».
«Жамоам кўрсатган ўйин ва қайд этган натижадан қониқдим. Асосий мақсадимиз гол ўтказиб юбормаслик эди. Биз эса буни уддаладик», — деб сўз бошлади франциялик мураббий. — «Биз кейинги босқич ҳақида эмас, навбатдаги икки рақиб ҳақида бош қотирамиз. «Насаф»га бугунги ўйинда Сардор Рашидов, Ромариньо, Ҳамдаллаҳ каби юқори даражали футболчилар етишмади».
Сабри Лямуши «Насаф»нинг навбатдаги ўйини борасида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди: — «‘Ал-Айн’нинг фантастик муҳит ҳукмрон бўлган ‘Насаф’ стадионидаги ўйинини томоша қилиш мен учун қизиқ. Унда Қарши клубининг имкониятлари яхши. Ўша қизиқарли учрашувни кузатишга ҳаракат қиламан», — дейди «Ал-Жаиш» устози.
«Насаф»нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 5-туридан жой олган «Ал-Айн»га қарши ўйини 19 апрель куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)