Ўзбекистон Давлат консерваториясида 2 апрель куни Париж Миллий мусиқа ва рақс консерваторияси профессори Оливье Латри иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги малака ошириш Тармоқ маркази бўлим бошлиғи Бахтиёр Салайдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, давра суҳбатида Тармоқ марказ раҳбарияти, Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, мутахассислар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган.
Хабар беришларича, Давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги малака ошириш Тармоқ маркази ҳамда Франция элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида мусиқа санъати соҳасида Ўзбекистон мутахассислари малакасини оширишда хорижий мутахассислар иштирокида янги ўқув режа, дастурлар ва янги адабиётлар яратиш масалалари муҳокама қилинган.
Тадбирда профессор Латри томонидан Париж Миллий мусиқа ва рақс консерваториясида асосий фанлардан бири бўлган арт-менежментни ўқув режага киритиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)