Global Finance Magazine нашри Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди маълумотларига асосланиб, ялпи ички маҳсулот бўйича дунёнинг энг бой мамлакатлари рейтингини тузди, деб ёзади «Вести Экономика».
Бунда харидорлик қобилиятининг аҳоли жон бошига нисбатига асосланилди. Рейтинг мамлакатлардаги яшаш харажатлари қиймати ва инфляция даражасини ҳисобга олади.
Рейтингда юқори 25 таликка асосан Европа мамлакатлари, АҚШ ва Канада кирди. Буюк Британия 27-ўринни эгаллади.
Баъзи кичик мамлакатлар, жумладан Лихтенштейн, Науру, Ватикан, Монако, Сан-Марино ва Андорра тадқиқотга киритилмади.
Рейтингда биринчи ўринни аҳоли жон бошига 146 минг доллар билан Қатар банд этди. Кейинги ўринларни Люксембург (94 минг доллар), Сингапур (84,8 минг доллар), Бруней (80,3 минг доллар), Кувайт (71,6 минг доллар) эгаллади.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига 5,9 минг долларни ташкил этди, натижада мамлакат рўйхатнинг 127-поғонасини банд этди.
Россия киши бошига 25,3 минг долларлик ЯИМ билан 51-ўринда, Қозоғистон 50 (25,3 минг доллар), Қирғизистон 142 (3,5 минг доллар), Тожикистон 153 (2,8 минг доллар), Туркманистон 77-ўринда (15,8 минг доллар) жойлашди.