Тошкент шаҳар ҳокими «Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилган.
Қарорга кўра, жорий йилнинг 1–апрелидан бошлаб жамоат транспортидан фойдаланишда қуйидаги тарифлар белгиланган:
Шаҳар йўловчи ташиш транспорти – автобус, трамвай ва метрода юриш учун чекланган тарифлар:
- Бир йўловчи учун – 1200 сўм;
- Бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 2400 сўм.
- «A» сериясидаги умумий ойлик йўл чиптаси – 120000 сўм;
- «N» сериясидаги нафақадорлар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
- «T» сериясидаги талабалар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
- «O‘» сериясидаги ўқувчилар учун ойлик йўл чиптаси – 60000 сўм;
- «AVTOBUS» сериясидаги ойлик йўл чиптаси – 96000 сўм.
Йўналишсиз таксиларда йўловчиларни ташишда йўл ҳақининг чекланган нархи (1 километр масофа учун):
- «Эконом класс» тоифасидаги (Matiz, Spark, Nexia русумли) автомобиллар учун – 600 сўм;
- «Бизнес класс» тоифасидаги (Cobalt, Lacetti, Epica русумли) автомобиллар учун – 900 сўм.