Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан подполковник Муҳиддин Жўраев Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВнинг «На посту» нашрига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимга тайинлангунга қадар М. Жўраев Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ИИБни бошқариб келаётганди.
Изоҳ (0)