«Манчестер Юнайтед» футбол клубининг собиқ бош мураббийи сер Алекс Фергюсон «Лестер» жамоаси жорий мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритишига шубҳа қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
«‘Лестер Сити’ Англия чемпионлигини қўлга киритади. Шубҳа йўқки, у Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши жамоасидир. ‘Лестер’ қолган жамоаларга қараганда чемпионликка ҳақлироқ. Кўпчилик жамоада тажрибанинг етишмаслиги унинг имкониятларига таъсир қилади, деб тахмин қиляпти, бироқ бу бўшлиқ ақлбовар қилмас энергия ва ҳамжиҳатлик эвазига тўлдирилмоқда», — дейди Фергюсон.
Сер Алекс «Лестер»нинг асосан кичик ҳисобда зафар қучаётгани борасида ҳам тўхталиб, шундай фикр билдирди: «Ҳа, шундай. Мавсумларнинг бирида мен ҳам ‘Манчестер Юнайтед’ билан саккиз учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонганман. Яна бир муҳим жиҳат — ‘тулкилар’ катта босимни енга олаяпти. Бунинг ҳаммаси жамоа бош мураббийининг шарофати билан».
«Лестер» Англия Премьер-лигасининг 31-туридан кейин энг яқин таъқибчисини 5 очко ортда қолдиргани ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Изоҳ (0)