Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнири давом этмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, -49 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда мўғулистонлик Ган-Эрден Ганхуягни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финали ҳамда Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.
Бугун, 31 март куни яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)