Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирида ўзбекистонлик Ёдгорой Мирзаева финалга чиққани ва шу орқали у Ўзбекистон хотин-қизлари орасида бокс бўйича Олимпиада ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритган биринчи спортчи сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати ўзбекистонлик боксчи ҳақида қисқача маълумот берди. Ёдгорой Мирзаева 1996 йилнинг 22 апрель куни, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида таваллуд топган.
Айни пайтда Ёдгорой Мирзаева Раҳматжон Рўзиохунов қўли остида бокс сирларини ўзлаштириб келмоқда. У 2015 йили Хитойнинг Уланчаб шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)