Таниқли россиялик режиссёр, рассом, мультипликатор Юрий Бутирин 86 ёшида Москвада оламдан ўтди. Бу ҳақда, анимацион кино уюшмасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Юрий Бутирин 1930 йилнинг 21 март куни туғилган. 50-йиллар охирида «Союзмультфильм» студиясидаги фаолиятини бошлаган. У кўплаб машҳур мультипликацион фильмларнинг яратилишида иштирок этган, булар сирасида «Хўроз ва бўёқлар», «Вовка чекка салтанатда», «Дюймовочка» ва бошқалар бор. У, шунингдек, Анатолий Савченко билан ҳамкорликда Кичкинтой ва Карлсон ҳақидаги фильмлар постановкачи рассоми бўлган.
Шунингдек, Бутирин «Билмасвой Ойда» тўлиқ метражли анимацион фильмининг режиссёри сифатида машҳур.
Изоҳ (0)