Мисрнинг Egypt Air компаниясига тегишли А-320 йўловчи лайнерини гаровга олган шахс ушланди. Бу ҳақда, Кипр ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги хабарига асосланиб, Meduza ёзмоқда.
Шунингдек, бортда қолган йўловчилар ва экипаж аъзолари самолётни тарк этгани маълум бўлди.
Илгарироқ лайнерни гаровга олган шахс Искандария ва Атланта университетлари профессори Иброҳим Самаҳа эканлиги маълум қилинган эди. Аммо унинг ўзи бу даъволарни рад қилиб, бортни бошқа йўловчилар билан бирга тарк этганини эътироф этди. Иброҳим Самаҳанинг рафиқаси ҳам Мисрнинг «ОН-ТВ» телеканали эфирида унинг эри жиноятга алоқадор эмаслигини тасдиқлади. Кипр расмийлари ҳам самолётни гаровга олган шахс Иброҳим Самаҳа эмаслигини эътироф этди.
Шундан сўнг ташқи ишлар вазирлиги асл жиноятчининг исмини ошкор қилди. Маълум бўлишича, бу Сайф ад-Дин Мустафо исмли шахс экан.
Изоҳ (0)