Бугун, 29 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасида Тошкентда Баҳрайн терма жамоасини қабул қилади. Тошкент вақти билан 18:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланадиган учрашув учун чипталар кассаларда қолмаган.
«Championat.asia» интернет-нашри ўзининг Twitter’даги саҳифасида учрашув бошланишига икки соат қолганида стадион ташқарисида, Бунёдкор кўчасида юзага келган ҳолат суратини эълон қилди.
Ўзбекистон — Баҳрайн учрашувидан ташкил этиладиган «Дарё» матнли онлайнини бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Маълумот учун, Баҳрайнга қарши ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, Ўзбекистон термаси муддатидан аввал ЖЧ—2018 саралаши кейинги босқичига йўл олиб бўлди.
Изоҳ (0)