Чехия президенти Милош Земан ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин 29 март, сешанба куни икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик ҳақидаги шартномани имзолади. Ҳужжат савдо-иқтисодий, молия-инвестиция ва гуманитар соҳаларда яқин муносабатлар ўрнатилишини кўзда тутади, дея хабар беради «ТАСС».
«Шу йилнинг ўзида Чехия иқтисодиётига киритилган Хитой инвестициялари ҳажми 95 миллиард кронга (4 миллиард доллар атрофида) етади», дея таъкидлаган Земан ўз навбатида Хитой иқтисодиётига чех инвестициялари киритилиши ошишини ҳам билдирди. Унинг маълум қилишича, «Шкода» автоконцерни яқин беш йил мобайнида Хитой иқтисодиётига 60 миллиард крон (тахминан 2,4 миллиард доллар) киритади.
Си Цзиньпин икки мамлакат ҳукумат идоралари ва сиёсий партиялари, шунингдек, Чехия ва Хитой минтақалари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
Изоҳ (0)