EgyptAir авиакомпаниясининг 29 март, сешанба куни олиб қочилган A320 йўловчиларидан бири самолётни гаровга олган шахс билан селфига тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Селфи самолёт Кипрга қўнганида амалга оширилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳаво кемасини гаровга олган шахс қўлга туширилгани ҳақида маълум қилинганди. Кипр ТИВ вакили Александрос Зеноннинг билдиришича, расмийлар сўроқ якунларидан сўнг унинг террорчи эмас, руҳий беқарор киши эканлиги ҳақидаги хулосага келди.
Изоҳ (0)