Актёр Алишер Узоқов Instagram’да рўйхатдан ўтиб, у орқали мухлисларига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Дўстлар, мен тирикман! Соғман! Ҳа, шу билан бирга мен калман!!!», — деб ёзди санъаткор ўз саҳифасида.
Актёрнинг ушбу мурожаатига мухлисларнинг соч борасидаги тинимсиз саволлари сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди.
Маълум бўлишича, айни пайтда актёр бошқа ҳамкасблари билан биргаликда Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ўтказилаётган «Биз — буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остидаги ёшлар фестивалида иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)