Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олган шахс самолётга ёқилғи қуйишни, шундан сўнг Туркия томон учишни талаб қилди. Бу ҳақда, Sky News Arabia’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бундан олдинроқ у Миср қамоқхоналаридаги аёлларни озод этишни талаб қилган эди.
Бир муддат илгари Кипр ташқи ишлар вазирлиги асл жиноятчининг исмини ошкор қилди. Маълум бўлишича, бу, илгари хабар берилганидек, Искандария ва Атланта университетлари профессори Иброҳим Самаҳа бўлмай, балки Сайф ад-Дин Мустафо исмли шахс экан. Самаҳанинг ўзи айбловларни рад қилиб, бортни бошқа йўловчилар билан бирга тарк этганини эътироф этди. Иброҳим Самаҳанинг рафиқаси ҳам Мисрнинг «ОН-ТВ» телеканали эфирида унинг эри жиноятга алоқадор эмаслигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)