Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туркия шарқида бунгача номаълум бўлган мегалитик (ишлов берилмаган тошлардан ясалган қадимий иншоот) мажмуа аниқланди, у тош давридаги мудофаа иншооти бўлиб чиқиши мумкин, деб ёзади «ТАСС» Юзюнжу Йил университети тарих профессори Рафет Чавушўғлига таяниб. Ноодатий иншоот Эрон билан чегара яқинидаги Ван кўли яқинида топилган.

Архив. Фото: Getty Images

Архив. Фото: Getty Images

Қалъа вайроналарини эслатувчи тошлар уюми Южелен аҳоли пункти яқинида денгиз сатҳидан тахминан 2 минг метр баландликдаги тепалик учини эгаллаган.

«Объектда пойдевор қолдиқларини кўриш мумкин, бу унинг қўрғон эканлигидан дарак беради. Иншоот ушбу ҳудудда учрайдиган илк тош асрига тегишли ҳарбий истеҳкомларни эслатади. У, шунингдек, минорага ўхшаш жиҳатларга ҳам эга, бу ушбу ҳудудга хос хусусият эмас», — деди профессор. Унинг қўшимча қилишича, янада тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш учун кунлар исиб, қорлар эришини кутиш керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар