• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Оғабек Собиров: «Туркистон» санъат саройида худди чет элдаги каби — очиқ осмон остида концерт бермоқчиман

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров 2016 йилда концерт дастурини тақдим этишни режалаштирмоқда. Таниқли хонанданинг режалари билан танишиш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад Оғабек Собиров билан суҳбат уюштирди.

    Оғабек Собиров. Фото: «Uzbegimny.ucoz.com»

    Оғабек Собиров. Фото: «Uzbegimny.ucoz.com»

    — Шу вақтгача концертингиз ҳақидаги хабарларга, баннерларига кўзимиз тушмади. Бу йил концерт дастури тақдим этиш ниятингиз борми?— Насиб қилса, бу йил мухлислар эътиборига концерт дастуримизни ҳавола қилмоқчимиз. Дастурни «Истиқлол» санъат саройида эмас, «Туркистон»нинг ёзги залида ўтказишни ўйлаб қўйдик. Концертнинг санаси ҳали аниқ эмас, тахминан июнь ойининг бошларида ўтказилиши кўзда тутилган.

    — Назаримда, Сиз учун «Туркистон» санъат саройи кичиклик қилади?— Тошкентдаги илк концертимни 1998—1999 йилларда айнан «Туркистон» да берганман. Шу концерт дастурининг файзи туфайли, мухлисларимизнинг меҳри-муҳаббати сабаб, қатор йиллар «Истиқлол» санъат саройида жонли ижрода 7—10 кунлаб концертлар ўтказдик. Янги концерт дастурини эса очиқ осмон остида, худди чет элдаги концерт дастурлари каби ўйин-кулги ва мухлислар билан жўр бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтказмоқчимиз. «Туркистон»даги бу дастур менинг яккахон концертим эмас, балки «Лазги» ансамблининг бир йиллик ҳисобот дастури бўлади. «Лазги» ансамбли ёш бўлишига қарамасдан, бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида дастурга катта тайёргарлик кўрди.

    — Сўнгги концертингизда ижодий анъанангиз бузилди: йиллар мобайнида жонли куйлаб келган Оғабек Собиров бу сафар фонограммада куйлади. Бунга саломатлиги билан билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди, деган гаплар тарқалди.— Ҳа, саломатлигим билан боғлиқ муаммолар туфайли дастурни фонограмма орқали ўтказганим рост, аммо бу ҳақда гапириб, мухлисларимни ваҳимага солишни хоҳламайман. Насиб қилса, ҳали узоқ йиллар мухлисларимизни жонли куй ва қўшиқлар орқали хушнуд қилишда давом этамиз.

    — «Истиқлол» санъат саройида концерт бераётган аксарият санъаткорлар жонли куйламаётгани сабабини сарой техникаси талабга жавоб бермаслиги билан изоҳламоқда. Сиз неча йиллаб бу саройда жонли ижрода куйлагансиз, бошқа хонандаларнинг техникани айблаши асослими?— Бир томондан асосли, бошқа томондан асоссиз. Асосли томони шундаки, ҳақиқатан ҳам санъат саройларимизда мавжуд техникани тилини тушуниб, ўз ўрнида ишлата оладиган техник ходимлар жуда кам. Борлари ҳам тадбирлар кўплиги боис қўли қўлига тегмайди. Биз «Истиқлол»да жонли концерт бериш учун тайёргарликни икки ой олдиндан бошлардик. Тошкентдаги энг маҳоратли созандалар билан бир ярим ой Хоразмда тайёргарлик кўриб, концертга 15 кун қолганида тайёргарликни пойтахтда давом эттирар эдик. Техникани баҳона қилаётган санъаткорларнинг аксарияти, балки, ўз кучига ишонмас. Катта меҳнат, моддий харажатдан қочмаса, «Истиқлол»да бемалол жонли концерт қўйиш мумкин.

    17.03.2016, 20:07   Изоҳ (0)   9136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўриларга ем бўлган футболчи Мажнун. Журналист Феруз Муҳаммад режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг сўнгги фильми ҳақида

    17.03.2016, 19:46

    «Томошабин ҳар доим ҳақ деган фикрга қўшилмайман». Зулфиқор Мусоқов «Хазонрезги»нинг премьераси арафасида катта интервью берди

    17.03.2016, 11:33

    Америка киноакадемияси «Оскар—2016» маросимида бошловчи Крис Рокнинг ноўрин ҳазили учун узр сўради

    16.03.2016, 17:40

    «Сизни жуда ҳам ҳурмат қилардик ва яхши кўрардик». Ўзбек шоу-бизнеси Шаҳнозабонунинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди

    15.03.2016, 19:46

    «Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди». Хонанданинг «Қизалоғим» қўшиғи муаллифи — актриса Раъно Ярашеванинг хотиралари

    15.03.2016, 14:34

    Фарғона водийсида «Барон» фильми ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

    14.03.2016, 23:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.