Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев келгусида мамлакат Конституцияси ва ҳокимият тақсимотига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

«Ўзгаришлар бўлиши керак. Қозоғистонда президентлик тизими мавжуд, гап ҳокимиятнинг ўз тармоқлари — президент, парламент ва ҳукумат ўртасида бўлиниши ҳақида кетмоқда. Биз дунёдаги, мамлакатимиздаги, иқтисодиётдаги вазиятга қараб, мазкур жараённи амалга ошириш тўғрисида ўйлаяпмиз. Агар халқнинг истаги шундай бўлса, бошқарувнинг бошқа тизимига ўтиш керак бўлади, биз буни жиддий муҳокама қиламиз», — дея таъкидлади Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев бу ҳақда Қозоғистонда 20 март, якшанба куни бўлиб ўтаётган парламентга муддатидан аввалги сайловларда овоз бераётган чоғида билдириб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар