Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, мамлакат, зарур бўлса, бир неча соат ичида Суриядаги ҳарбий кучларини ўстира олади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари бу сўзларни бугун, 17 март куни, Суриядаги махсус амалиётларни бажаришда намуна кўрсатган ҳарбийларга давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.
Шу билан бирга, Путин бундай бўлишини истамаслигини тан олди.
Шунингдек, у Сурияда террорчиларнинг позицияларига зарба бериш давом эттирилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)